Тизим жорий этиш методисти
Posted 11
views
Description
Зарплата: 8000000–12000000 UZS (до вычета налогов)
Тизим жорий этиш методисти — Company OS (бизнинг ERP) ва ERP тизимининг бўлимларда тўғри қўлланилишини таъминлаш: ходимларни ўқитиш, фойдаланувчи справкалари ва қўлланмаларини ёзиш, тизимдан тўғри фойдаланишни модерация қилиш ҳамда фойдаланувчилар тармоғини қуриш ва юритиш учун жавобгар. Дастур ёзмайди, жараён лойиҳаламайди, ERP созламайди.- Company OS ва ERP функциялари бўйича бўлимларда (цех, омбор, бухгалтерия, бўлим бошлиқлари ва ҳ.к.) фойдаланувчиларни ўқитиш.
- Ишга туширилган ҳар бир функцияга фойдаланувчи справкасини ёзиш; справкаси йўқ функция тайёр ҳисобланмайди.
- Фойдаланувчи қўлланмаларини ёзиш ва актуал ҳолатини таъминлаш.
- Алгоритмлар четлаб ўтилмаслигини назорат қилиш.
- Асосий фойдаланувчиларга функционал раҳбарлик қилиш, улардан тизим четлаб ўтилгани ҳақидаги хабарларни қабул қилиш.
- Иш устуворликларини COSS раҳбаридан олиш ва бажарилган ишни унга топшириш.
- Вазиятдан келиб чиқиб, лавозими талаб қиладиган бошқа ишларни ҳам амалга ошириш.
Қандай фикрлаш керак:
- Бир марта тушунтириш етарли эмас. Ходим ўзи бажарган пайтдагина ўқитилган ҳисобланади.
- Қиймат шикоятдан эмас, ҳаракатдан пайдо бўлади. Муаммони айтган ходим ечимини ҳам таклиф қилади.
- Сифат — ҳеч ким кўрмаётган бўлса ҳам тўғри ишлаш.
- Кабинетда эмас, бўлимларда ишлаш: фойдаланувчи ёнида туриб кўриш, қаерда қийналаётганини топиш.
Кимлар кўриб чиқилмайди
- Соф дастурчилар: тушунтирмайди, ўзи қилиб қўяди.
- Янги тизимни ўзи ўрганишга қизиқмайдиган тренерлар.
- «Ҳаммага ёқиш» учун қоидадан чекинадиганлар.
- Фақат раҳбар бўлишни истовчилар: бу рол буйруқ орқали эмас, таъсир орқали ишлайди.
- «Ўзим ҳаммасини биламан» деганлар.
Биз нима таклиф қиламиз
- Расмий иш (меҳнат кафолатлари)
- Бонус
- Бепул тушлик
- Ўқиш имкониятлари
- Карьера ўсиши.
Sign in to read and join the discussion.